Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 34.27 Kb.
bet3/5
Sana05.04.2023
Hajmi34.27 Kb.
#1276097
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПҚ-3953 27.09.2018 (23 банди)

Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мажбурий суғурталаш бўйича ҳамда давлат тиббий суғуртаси доирасидаги хизматлар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги ПҚ-5124-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2021 й., 07/21/5124/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган буюмлар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
19. Маданий-оммавий тадбирларга чипталар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари ва муассасаларининг сиҳатгоҳлари ва соғломлаштириш муассасаларига, шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон)
21. Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари ва дистрибьюторларидан харид қилинган янги автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ ҳўжалиги техникалари.
22. Бензин, суюлтирилган ва сиқилган газ, дизель ёқилғиси ва кўмир маҳсулотлари.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
24. Муаллифлик ҳуқуқи учун мукофотлар (муаллифлик гонорари).
25. Махсус ва хизмат автотранспорти воситаларини, шунингдек, тиббиёт ускуналарини таъмирлаш бўйича хизматлар.
26. Мамлакатимиз, ҳукуматимиз раҳбарлари, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқлари ҳамда уларнинг вакилларининг қабуллар уйига ташрифи билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан уларнинг яшаши, овқатланиши, ташкилий масалаларни ҳал этиш ва ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бошқа харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати госпиталлари;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
даволаш-профилактика ва таълим муассасалари;
меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатиш;
мурувват ва ногиронлар уйлари;
меҳрибонлик уйлари ва интернатлар;
қариялар уйлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш.
28. Халқаро ва давлатлараро даражадаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги қўшимча иш ва хизматларни амалга ошириш учун харажатлар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик жамламаларни нашр этиш (қайта нашр этиш) учун мўлжалланган қоғоз ва бошқа сарфлаш материаллари.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 07/19/4151/2569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларда фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом ашёлар ва жиҳозлар.

Download 34.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling