Ўзбекистон Республикасининг давлат патент идораси


Саноат мулки субъектининг муаллифи


Download 56.5 Kb.
bet2/2
Sana20.09.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1681842
1   2
Bog'liq
1403835880 47424

Саноат мулки субъектининг муаллифи

Саноат мулки обьектни шахсий ижодий меҳнати билан яратган жисмоний шахс бу обьектнинг муаллифи деб эътироф этилади.


Башарти, саноат мулкининг обьекти бир неча жисмоний шахснинг биргаликда ижодий меҳнати асосида яратган бўлиб, улар ўртасида тузилган шартномада ўзгача қоида назарда туилмаган бўлса, уларнинг барчаси бу обьектнинг тенг хуқуқли муаллифи деб эътироф этилади.
Муаллифлик хуқуқий беглналаштирмайдиган шахсий хуқуқ бўлиб, қонун билан муҳафаза қилинади.
Патент эгаси
Саноат мулкининг обьектига патент ва дастлабки патент гувозномаси қўйидагиларга берилади:

  • саноат мулки обьектларининг муаллифига (муаллифларига) ёки унинг (уларнинг) меросҳўрига (меросҳўрларига):

  • муаллиф ёки унинг хуқуқий вориси томонидан патент, дастлабки патент ёки гувоҳномага оид талабнома ёки саноат мулки обьекти Патент идорасида рўйхатдан ўтказилгунга қадар топширилган аъризада кўрсатилган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга (улар розилиги шарти билан):

мазкур модда назарда тутилган ҳолларда иш берувчига.
Хизматчи ўз хизмат вазифасини, иш берувчидан олган аниқ бир топшириқни бажариш билан боғлиқ тарзда ёки корхонанинг ихтисослигига доир техник билимлар ёрдамида яратган саноат мулки хуқуқига иш берувчига эга бўлади. Саноат мулки обьектига бўлган хуқуқни ўзгача ўтқазиш муаллифга иш берувчи ўртасида тузилаган шартномага асосан расмийлаштирилади.
Башарти, иш берувчи саноат мулки обьекти яратилганлилиги хақида муаллиф маълум қилган санадан эътиборан 4 ой мобайнида Патент идорасига талабнома топширмаса, талабнома топшириш хуқуқини ўзга шахсга ўтқазмаса, муаллиф талабнома топшириш ва патент, дастлабки патент ёки гувоҳномани ўз номига олиш хуқуқига эга бўлади. Бунда иш берувчи саноат мулкининг тегишли обьектидан ўз корхонасида патент эгасига шартномада белгиланадиган товон пулини тўлаган ҳолда фойдаланиш хуқуқига эга бўлади.
Иш берувчи томонидан саноат мулки обьекти маҳвий сақланадиган бўлса, у муаллифга муносиб миқдорда хақ тўлаш шарт, хақ миқдори шартнома асосида белгиланиб, мутлоқ литцензиянинг бозор нархидан кам бўлмаслиги лозим.
Патент эгаси патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома билан муҳофаза қилинадиган саноат мулки обьектидан фойдаланиб хуқуқини хар қандай жисмоний ёки юридик шахсга бериш мумкин.
Саноат мулки обьектига оид патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома, шунингдек уни олиш хуқуқи мерос бўйича ўтади.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Интелектуа мукл давлат фонди.

Ўзбекистон Республикасининг Интелектуал мулк давлат фонди патент эгасининг давлат мулкига кирадиган ёки шартнома асосида олинадиган интелектуал мулк обьектларига нисбатан хуқуқ ҳамда мажбуриятларини амалга оширилишига кўмаклашади.
Интеклектуал мулк давлт фонди фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбаи саноат мулки ва интелектуал мулкнинг бошқа турлари обьектларидан фойдаланиш хуқуқига оид литцензия сотилишидан тушадиган маблағларни бир қисмидан, давлат бюджети маблағлари ҳамда бошқа тушумлардан иборат бўлади.
Интелектуал мулк давлат фонди ўз фаолиятини «Ихтиролар фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисидаги» Қонун ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган уствга биноанамалга оширилади.
Текшириш саволлар.

  1. Республикамизда фуқоролар ижодий фаолияти қандай муассасалар воситасида бошқарилади.

  2. Ихтирочилик ва рационализаторлик жамиятининг мақсади ва вазифалари.

  3. Илмий-техник кенгаш таркибига кимлар киритилади?

Таянч тушунчалар:
Патент тадқиқотлари техника обьектларининг ривожланиши, техник даражаси ва тараққиёт истиқболларини аниқлаш мақсадида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар бўлиб, бунда уларнинг патент софлиги белгиланади.
Патент изланишлари турли давлатларнинг Ихтиролар халқаро таснифи бўйича таснифланган химоя хужжатларини излаш ва тахлил қилиш.
Билимлар банки компьютерларда сақланувчи ахборотлар жамланмаси бўлиб, унда ахборотларнинг концетпуал бирлигини хосил қилувчи маълумотлар белгиланган тартибда жамлаб борилади.
Ижод сифат жихатидан янги ва беқиёс, оригиналлиги ва ижтимоий тарихий жихатдан нодирлиги билан ўзгача нарса яратиш фаолияти.
Адабиётлар:



  1. Андрианов П.Н. Мактаб ўқувчилари техник ижодкорлиги. Тузувчи: П.Н. Андрианов Т., «Ўқитувчи» 1989й 128 бет.

  2. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари» тўғрисидаги қонун. Ўзбекистон ихтирочилар ва рационализаторлар жамиятининг Республика Кенгаши. Расмий хужжатлар тўплами. №2 Т., 1994. 4-28 б.

  3. Правила составления подачи заявок на изобретений и полезнўе модели. Т., 1993. 56 б.

  4. Низамитдинов. З.Н. Из опўта организации и работў Студенческого конструкторского бюро (СКБ). Джизак, 1985. 16 с.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling