Ўзбекистон республикасининг давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари
Download 123 Kb.
|
Сув Кадастрини Юритишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 40. Сув хўжалиги вазирлиги: (40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини ишлаб чиқишни ва уни юритишни, шу жумладан: Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқишни ва такомиллаштиришни; сувдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усуллар, алгоритмларни ҳамда машиналаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни; ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқишни; Сув кадастри автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал кичик тизимларини лойиҳалашни, синашни, жорий этишни ва такомиллаштиришни; Олдинги таҳрирга қаранг. ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари, магистраль каналлар (тизимлар) бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармалари учун Давлат сув кадастрини юритиш бўйича услубий кўрсатмаларни, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини ишлаб чиқишни; (40-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда) сувдан фойдаланувчилар, ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва беришни; сувдан фойдаланишни жорий ва истиқбол учун баҳолашни ҳамда сув хўжалиги ҳисобот балансларини тузишни; «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастри нашрларини чиқаришга ва эълон қилишга тайёрлашни; ўзига қарашли муассаса ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади. Олдинги таҳрирга қаранг. 41. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича услубий кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига оид лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Гидрометеорология хизмати марказига тақдим этади. (41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 42. «Ер усти сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро қўшма нашрларини тайёрлаш ва Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган сувдан фойдаланишга оид материалларнинг Гидрометеорология хизмати марказига берилишини таъминлайди. (42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда) 43. «Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг Давлат геология қўмитасига берилишини таъминлайди. Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling