Ўзбекистон республикасининг давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»
Сув хўжалиги объектлари (иншоотлари)
Download 123 Kb.
|
Сув Кадастрини Юритишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари
Сув хўжалиги объектлари (иншоотлари)
Гидроузеллар ва сув омборлари; сув объектларидан сув олишга мўлжалланган иншоотлар (каналлар, насос қурилмалари, фойдаланиш қудуқлари ва бошқалар); оқар сувни ҳудудий қайта тақсимлашга хизмат қилувчи каналлар; фойдаланилган ва шахта сувларини сув объектларига ташлаш иншоотлари (коллекторлар, дренаж ва сув тўпланадиган каналлар, қувурсимон сув чиқаргичлар ва бошқалар); фойдаланилган сувларни тозалаш иншоотлари. 16. ДСК маълумотлари қуйидагиларга бўлинади: архив материаллари (дафтарчалар, жадваллар, ўзи ёзадиган техниканинг ленталари ва бошқалар); узоқ муддатли техник манбалардаги маълумотлар; эълон қилинадиган материаллар (сув ва сув хўжалиги объектлари каталоглари, ҳар йилги ва кўп йиллик маълумотлар ва бошқалар). Олдинги таҳрирга қаранг. 17. ДСК маълумотлари таркиби Ўзбекистон Республикаси «Ўзгидромет» маркази, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган «Сув кадастри маълумотлари таркиби» номли норматив-техник ҳужжат билан белгиланади. (17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 18. ДСК нашрлари таркиби Ўзбекистон Республикаси «Ўзгидромет» маркази, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Сув кадастрининг эълон қилинадиган қисми тузилмаси билан белгиланади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 19. ДСК маълумотлари фойдаланувчиларга пулли нашрлар тарзида ва сўров бўйича (белгиланган тартибда) тақдим этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. ДСКнинг чоп этилаётган нашрлари, сўров бўйича бериладиган маълумотлар турлари ҳамда уларни бериш тартиби тўғрисида фойдаланувчиларга ахборот бериш учун «Ўзгидромет» маркази томонидан Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «Сув кадастри ахборотномаси» нашр этилади. (19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) 20. Сув объектлари турларига ҳамда сувни ва ундан фойдаланишни ўрганиш бўйича вазифалар тақсимотига мувофиқ ДСК қуйидаги бўлимларга бўлинади: Ер усти сувлари; Ер ости сувлари; Сувдан фойдаланиш. 21. Сув объектлари сонини ва ҳолатини ҳисобга олиш объектларнинг ҳажми, ҳолати, ўрганилганлик даражаси ва муҳимлигига қараб картография, гидрогеология ва геодезия усуллари билан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 22. Сув объектлари режимини ўрганиш тегишли идоралар томонидан тасдиқланган ҳамда «Ўзгидромет» маркази билан келишилган стандарт усуллар бўйича стандарт асбоблар воситасида олиб борилади. (22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда) Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling