Ўзбекистон республикасининг ер кодекси


-БОБ. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ (ШАҲАРЛАР, ПОСЁЛКАЛАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ) ЕРЛАРИ


Download 94.78 Kb.
bet33/47
Sana19.04.2023
Hajmi94.78 Kb.
#1361756
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47
Bog'liq
zbekiston respublikasining er kodeks

7-БОБ. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ (ШАҲАРЛАР, ПОСЁЛКАЛАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ) ЕРЛАРИ
59-модда. Шаҳарлар ва посёлкалар ерларининг таркиби
Шаҳарлар ва посёлкаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари жумласига киради. Бу ерлар таркибига қуйидагилар киради:
1) шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари;
2) умумий фойдаланишдаги ерлар;
3) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ва бошқа ерлар;
4) дарахтзорлар эгаллаган ерлар;
5) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;
6) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари;
(59-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
7) сув фонди ерлари;
8) захира ерлар.
60-модда. Аҳоли пунктларининг чегараси. Шаҳар атрофи зоналари
Аҳоли пунктларининг чегараси — шаҳар, посёлка, қишлоқ аҳоли пункти ерларининг ташқи чегаралари бўлиб, улар ана шу ерларни бошқа ерлардан ажратиб туради.
Аҳоли пунктларининг чегарасини белгилаш тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Аҳоли пунктларининг чегараси юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларининг чегаралари бўйича белгиланиши лозим.
Шаҳар атрофи зоналари шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий ва хўжалик ҳудудини ташкил этувчи шаҳар чегарасидан ташқаридаги ерларни ўз ичига олади. Шаҳар атрофи зоналарида шаҳар атрофидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳудуди, аҳоли дам олиш зоналари, шаҳарни ривожлантириш учун захира ерлар ажратилади.
Шаҳар атрофи зоналарининг чегаралари ва ҳуқуқий режими қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.11.00 Ерга бўлган ҳуқуқларнинг бекор бўлиши]

Download 94.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling