бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш
истагини
билдирган шахслар;
2) давлат йўлланмаси билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида
ишлаётган, ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўқиётган шахслар, агар улар
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида туғилган бўлсалар ёки
доимий
яшаганликларини исбот қилган бўлсалар, бошқа давлатларнинг фуқаролари
бўлмасалар ва ушбу Қонун кучга кирганидан кейин кечи билан бир йил ичида
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлсалар;
3) Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини
олган шахслар.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи
ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти,
паспорт олингунга
қадар эса — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки шахснинг фуқаролигига
доир маълумотлар бўлган ўзга ҳужжат — Ўзбекистон Республикасининг
фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг ва туғилганлик
тўғрисидаги гувоҳномасининг
намуналарини, уларни бериш тартиби ва
шартларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
6-модда. Никоҳдан ўтишда ва уни бекор қилишда фуқароликнинг
сақланиб қолиши
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркак ёки аёлнинг
чет эл
фуқароси билан ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши,
шунингдек бундай никоҳнинг бекор қилиниши эр ёки хотиннинг фуқаролиги
ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Эр-хотиндан бирининг фуқаролиги ўзгариши иккинчисининг фуқаролиги
ўзгаришига олиб келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: