Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet126/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

Чет эл фукароси - бирон бир чет эл давлат фукаросининг юридик макомига эга бўлган шахс.
Якин кариндошлар - кариндош ёки куда томондан кариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, ака-ука ва опасингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари.
Ўзбекистон Республикаси фукароси - конунга мувофик Ўзбекистон Республикаси фукароси юридик макомига эга бўлган шахс.
Ўртача катталикдаги экин майдони - 250 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган экин майдони.
Килмиш - харакат ёки харакатсизлик.
Гаразгўйлик ниятлари - содир килинган жиноятдан моддий ёки бошкача мулкий йўсиндаги фойда олиш ёхуд моддий харажатлардан кутилишга интилишда ифодаланган ният.
Харакат - шахснинг ижтимоий хавфли, онгли ва фаол хулк-атвори.
Харакатсизлик - шахснинг норматив хужжатларда бажариши шарт килиб белгиланган муайян харакатларни бажармасликда ифодаланган ижтимоий хавфли, онгли ва суст хулк-атвори.
Харбий жиноятлар - харбий хизматчилар, шунингдек харбий машкни ўташ даврида харбий хизматга мажбур шахслар томонидан харбий хизматни ўташнинг белгиланган тартибига карши килинган жиноятлар.
Харбий сир - ошкор килиниши Ўзбекистон Республикаси мудофаа кобилияти, давлат хавфсизлиги ва Куролли Кучлари учун огир окибатлар келтириб чикариши мумкин бўлган харбий йўсиндаги маълумотлар.
Хокимият вакили - давлатнинг бирон-бир хокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вактинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фукаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган харакатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш хукукига эга бўлган шахс.
Хужжат - хукукий ахамиятга эга бўлган факт ва вокеаларни тасдикловчи, лозим даражада тузилган ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, мухр, сана, тартиб раками) мавжуд бўлган ёзма хужжат.
Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling