Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Машиналарни бошкариш ёки улардан фойдаланиш


Download 0.79 Mb.
bet122/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

298-модда. Машиналарни бошкариш ёки улардан фойдаланиш
коидаларини бузиш

Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошкариш ёхуд улардан фойдаланиш коидаларини бузиш баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш:
а) икки ёки ундан ортик шахснинг баданига ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига;
б) одам ўлишига сабаб бўлса, уч йилдан етти йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) бошка огир окибатларга сабаб бўлса, етти йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
299-модда. Учиш ёки учишга тайёргарлик
кўриш коидаларини бузиш

Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш коидаларини, шунингдек, учиш аппаратларидан фойдаланиш коидаларини бузиш халокат юз беришига ёки бошка огир окибатларга сабаб бўлса,беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


300-модда. Кемани бошкариш коидаларини бузиш

Кемани бошкариш коидаларини бузиш кеманинг халокатга учрашига ёки унга жиддий шикаст етказилишига, одамлар халок бўлишига ёки бошка огир окибатларга сабаб бўлса,беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


ХХIV БОБ. ХАРБИЙ МАНСАБДОРЛИК
ЖИНОЯТЛАРИ

301 модда. Хокимиятни суиистеъмол килиш, хокимият ваколатидан ташкарига чикиш ёки хокимият харакатсизлиги


302 модда. Хизматга совукконлик билан караш
301-модда. Хокимиятни суиистеъмол килиш, хокимият ваколатидан
ташкарига чикиш ёки хокимият харакатсизлиги

Бошлик ёки бошка мансабдор шахснинг ўз хокимият ёки хизмат мавкеини суиистеъмол килиши, хокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чикиши, шунингдек, хокимият харакатсизлиги Куролли Кучларнинг манфаатларига, харбий хизматчи ёки бошка фукароларнинг хукуклари ёки конун билан кўрикланадиган манфаатларига кўп микдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса,уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача камок ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша килмишлар баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказиб, содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади билан жазоланади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмишлар:
а) одам ўлишига;
б) бошка огир окибатларга сабаб бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ушбу моддада назарда тутилган килмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling