Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Жазони енгилроги билан алмаштириш


Download 0.79 Mb.
bet29/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

74-модда. Жазони енгилроги билан алмаштириш

Озодликдан махрум этилган ёки ахлок тузатиш ишларига хукм килинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган кисмини енгилрок жазо билан алмаштириши мумкин.


Жазони енгилроги билан алмаштириш ушбу модданинг биринчи кисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-коида талабларини бажарган ва мехнатга халол муносабатда бўлган махкумга нисбатан кўлланилиши мумкин.
Жазони енгилроги билан алмаштириш махкум:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча огир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир кисмини;
б) огир жинояти учун, шунингдек касддан содир этган жинояти учун, агар у илгари касддан содир этган жинояти учун озодликдан махрум этишга хукм килинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир кисмини;
в) ўта огир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод килиш ёки жазони енгилроги билан алмаштириш кўлланилган ва жазонинг ўталмаган кисми мобайнида касддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини хакикатда ўтаб бўлганидан кейин кўлланилиши мумкин. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Озодликдан махрум килиш жазосининг ўталмаган кисми ахлок тузатиш ишлари билан алмаштирилганда, алмаштирилган жазонинг муддати шу жазо тури учун кўрсатилган муддатлар доирасида тайинланади, бунда алмаштирилган жазонинг муддати озодликдан махрум килиш жазосининг ўталмаган кисми муддатидан ошиб кетмаслиги керак.
Жазонинг ўталмаган кисмини енгилроги билан алмаштириш ушбу Кодекснинг 73-моддаси тўртинчи кисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан кўлланилмайди.
Жазоси енгилрок жазо билан алмаштирилган шахслар енгилрок жазонинг тегишли кисмини ўтаб бўлганларидан кейин ушбу Кодекснинг 73-моддасида назарда тутилган коидаларга биноан жазодан муддатидан илгари шартли озод килинишлари мумкин.
Жазоси енгилрок жазо билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган кисми мобайнида касддан янги жиноят содир этса, суд унга ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган коидаларга мувофик жазо тайинлайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling