Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз килиш


Download 0.79 Mb.
bet61/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

158-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз килиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хаётига тажовуз килиш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Конуни тахриридаги санкция) (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўзбекистон Республикаси Президенти баданига касддан шикаст етказиш - беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида хакоратлаш ёки унга тухмат килиш, шунингдек, матбуот ёки бошка оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган холда уни хакоратлаш ёки унга тухмат килиш - уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки олти ойгача камок ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий
тузумига тажовуз килиш

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, хокимиятни босиб олишга ёхуд конуний равишда сайлаб кўйилган ёки тайинланган хокимият вакилларини хокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси худудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очикдан-очик даъват килиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни таркатиш - энг кам ойлик иш хакининг икки юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Хокимият конституциявий органларининг конуний фаолиятига тўскинлик килиш ёки уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел хокимият тузилмалари билан алмаштиришга каратилган зўравонлик харакатлари, шунингдек, давлат хокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузилган хокимият тузилмаларини таркатиб юбориш тўгрисидаги карорларини белгиланган муддатда бажармаслик - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи кисмида назарда тутилган килмишлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган холда содир этилган бўлса,беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Хокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини агдариб ташлаш максадида фитна уюштириш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Фитна тўгрисида хокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган шахс, башарти, кўрилган чоралар натижасида фитнанинг олди олинган бўлса, жазодан озод килинади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling