Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-1-модда. Чет давлатларнинг харбий хизматига


Download 0.79 Mb.
bet59/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

154-1-модда. Чет давлатларнинг харбий хизматига,
хавфсизлик, полиция, харбий адлия органлари
ёки шунга ўхшаш бошка органларига
хизматга кириш, ёлланиш

Ўзбекистон Республикаси фукаросининг чет давлатларнинг харбий хизматига, хавфсизлик, полиция, харбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошка органларига хизматга кириши - энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.


Ўзбекистон Республикаси фукаросининг чет давлатларнинг харбий хизматига, хавфсизлик, полиция, харбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошка органларига хизматга ёлланиши - уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Конуни тахриридаги модда)
155-модда. Терроризм

Терроризм халкаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, худудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва куролли можаролар чикариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни бекарорлаштириш, ахолини кўркитиш максадида давлат органини, халкаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур килиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф тугдирувчи бошка килмишлар ёхуд уларни амалга ошириш тахдиди, шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик харакатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита хар кандай маблаг-воситалар ва ресурслар бериш ёки йигишга, бошка хизматлар кўрсатишга каратилган фаолият саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)


Вазиятни бекарорлаштириш ёки давлат органлари томонидан карор кабул килинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошка ижтимоий фаолиятга тўскинлик килиш максадида давлат ёки жамоат арбоби ёхуд хокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг хаётига суикасд килиш ёки унинг баданига шикаст етказиш - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи кисмида назарда тутилган харакатлар:
а) одам ўлишига;
б) бошка огир окибатларнинг келиб чикишига сабаб бўлса, ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у хокимият органларига ўз вактида хабар бериш ёки бошка усул билан огир окибатлар юзага келишининг хамда террорчилар максадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг харакатларида жиноятнинг бошка таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling