Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

19-модда. Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки 
одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган 
шахс жавобгарликдан озод қилинмайди. Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топиш учун 
асос бўлмайди. 
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-
сон)
V боб. Айб 
20-модда. Айбнинг шакллари 
Ушбу Кодексда назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки 
эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб топилиши 
мумкин. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
21
 ва 
22-моддалари
.  
21-модда. Қасддан содир этилган жиноят 
Ушбу Кодекс моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш 
бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий 
хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай 
жиноят қасддан содир этилган деб топилади. 
Ушбу Кодекс моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли оқибат юз 
берган вақт деб топилган қилмишлар тўғри ёки эгри қасддан содир этилган бўлиши мумкин. 
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг 
ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини истаган бўлса, бундай 
жиноят тўғри қасддан содир этилган деб топилади. 
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг 
ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл 
қўйган бўлса, бундай жиноят эгри қасддан содир этилган деб топилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 
24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарори 
2-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли 
«Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 
3-банди


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling