Збекистон республикасининг жиноят кодекси
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
УЧИНЧИ БЎЛИМ
ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР Х боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш 164-модда. Босқинчилик Олдинги таҳрирга қаранг. Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, — (164-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (164-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) Босқинчилик: а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (164-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) Босқинчилик: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда; г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (164-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Босқинчилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (164-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 4 — 9 ва 11-бандлари , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси , 7-бандининг иккинчи хатбошиси , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 3-банди , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 5-банди , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13- сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари . Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling