Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

165-модда. Товламачилик 
Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, 
мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим 
бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни 
топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни 
талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур 
қиладиган шароитга солиб қўйиш — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(165-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
Товламачилик: 
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; 
б) кўп миқдорда; 
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(165-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 
августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Товламачилик: 
а) жуда кўп миқдорда; 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


б) ўта хавфли рецидивист томонидан; 
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(165-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 
августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 
30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож 
қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
4-банди
, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва 
психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд 
амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг 
иккинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш 
тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 6-бандининг 
биринчи хатбошиси
, 7-
бандининг 
иккинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 
мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 
3-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага 
келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 
12-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш 
ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
10-банди
, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид 
ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг 
тўртинчи
 ва 
бешинчи хатбошилари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка 
оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 24-бандининг 
учинчи хатбошиси


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling