Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

202-модда. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш 
қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг ёхуд ёввойи 
ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш 
ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, худди шунингдек муҳофаза 
этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини 
бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари билан жазоланади.
(202-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша қилмишлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч 
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(202-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша қилмишлар:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) ерда, сувда ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан 
фойдаланиб;
г) тақиқланган қуролларни ёки воситаларни қўллаган ҳолда;
д) уюшган гуруҳ томонидан;
е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
ж) Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик 
дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади.
(202-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги 
ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорда, Ўзбекистон Республикасининг 
Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси 
турларига нисбатан етказилган зарарнинг ўрни эса беш карра миқдорда қопланган тақдирда, 
озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 
(202-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 майдаги ЎРҚ-543-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-
сон)

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling