Збекистон республикасининг жиноят кодекси
XVI боб. Одил судловга қарши жиноятлар
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
XVI боб. Одил судловга қарши жиноятлар
230-модда. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш — Олдинги таҳрирга қаранг. икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (230-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 4-моддаси , Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14 , 15- моддалари ва 26-моддасининг биринчи қисми , Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 22 ва 23-моддалари , Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 10- моддасининг иккинчи қисми . Олдинги таҳрирга қаранг. 230 1 -модда. Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) Исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва ўзга бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирилиши (қалбакилаштирилиши), — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. (230 1 -модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Ўша ҳаракатлар: а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса; б) шахсни ушлаб туришга, қамоққа олишга, жиноий жавобгарликка тортишга ёки жиноий жавобгарликдан озод этишга, ҳукм қилишга ёхуд оқлашга сабаб бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Оғир ёки ўта оғир жиноят тўғрисидаги жиноят иши бўйича далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш), худди шунингдек далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 95 1 -моддаси , Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-344-сон «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 17-моддаси биринчи қисмининг биринчи , олтинчи хатбошилари . Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling