241
1
-модда. Жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш,
рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг
жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб,
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) такроран содир этилган бўлса;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
(241
1
-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-
сон)
ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
ХVII боб. Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар
242-модда. Жиноий уюшма ташкил этиш
Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш
ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини
таъминлашга қаратилган фаолият —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(242-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон
Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Уюшган қуролли гуруҳ тузиш, шунингдек унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок
этиш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(242-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон
Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 28-моддасининг
бешинчи қисми
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |