263
1
-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш
орқали халақит бериш
Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали
халақит бериш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган
бўлса, шунингдек баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
(263
1
-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексининг
116
1
-моддаси
.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш
ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(263
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли
Қонунига
асосан киритилаган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
264-модда. Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё
кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш
Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб
қочиш ёки эгаллаб олиш —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |