Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

ЕТТИНЧИ БЎЛИМ 
ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 
15 сентябрдаги 23-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни 
кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарори

XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар
279-модда. Бўйсунмаслик 
Бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, 
буйруқни бошқа тарзда қасддан бажармаслик —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш 
билан жазоланади. 
Ўша қилмиш: 
а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса; 
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 
15 сентябрдаги 23-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни 
кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2.8-бандининг
 иккинчи хатбошиси

280-модда. Буйруқни бажармаслик 
Буйруқни эҳтиётсизлик орқасида бажармаслик кўп миқдорда зарар етказилиши ёки 
оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат юзасидан чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш 
билан жазоланади. 
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, — 
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 
15 сентябрдаги 23-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни 
кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2.8-бандининг 
иккинчи хатбошиси


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling