Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet266/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

Кўп миқдордаги зарар 
— базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш 
юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.
(саккизинчи бўлимнинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Кўпчилик учун хавфли усул — ўт қўйиш, портлатиш, сув бостириш ва одамлар халок 
бўлиши ёки кўп миқдорда зарар етказиш хавфини 
туғдирадиган бошқа усуллар. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мансабдор шахс 
— доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича 
тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили 
вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк 
шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, 
ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик 
вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга 
эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, 
худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет 
давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий 
ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи 
шахс. 
(саккизинчи бўлимнинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 
августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(саккизинчи бўлимнинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 
августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонунига 
асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Одамлардан фойдаланиш 
— бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш ёки 
улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шакллари, 
мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка 
ўхшаш одатлар, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки 
тўқималарини ажратиб олиш. 
(саккизинчи бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-179-сонли 
Қонуни 
асосида атама билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 366-модда) 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling