Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

220-модда. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг 
ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахснинг маҳкумларни террор қилиш 
ёки маъмурият вакилларига ҳужум қилишда, шунингдек, бундай мақсадларда жиноий 
гуруҳлар ташкил қилиш ёки шундай гуруҳлар фаолиятида фаол қатнашишда ифодаланадиган 
озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи 
ҳаракатлари —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ўша ҳаракатлар: 
а) ўта хавфли рецидивист; 
б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс; 
в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, — 
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 13-моддаси 
иккинчи қисми

 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 
24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарорининг 
26-банди

221-модда. Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний 
талабларига бўйсунмаслик
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш 
муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз 
фаолиятини амалга оширишига бошқача йўсинда тўсқинлик қилиши, башарти, маҳкумга 
нисбатан бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини бузганлиги учун жазони ижро 
этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага 
ўтказилганидан кейин содир этилса, — 
(221-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 
декабрдаги 568-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ўша қилмишлар: 
а) ўта хавфли рецидивист; 
б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, 
— 
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 13-
моддаси 
иккинчи қисми

52

109-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 
29 декабрдаги 174-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб 
қоидалари
». 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling