Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

226-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назорат қоидаларини 
бузиши, мазкур шахсга шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир 
этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки 
йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(226-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 
206-
моддаси

Маъмурий назорат қоидаларини бузиш: 
а) маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида ўз истиқомат жойини 
ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш; 
б) маъмурий назорат озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилиш вақтида 
шахсга нисбатан ўрнатилган бўлиб, у ўзи танлаган яшаш жойига узрли сабабларсиз муайян 
муддатда етиб келмаслиги туфайли содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(226-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш 
муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати 
тўғрисида»ги 
Қонуни
, «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички 
ишлар идораларида маъмурий назорат ўрнатиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги 
йўриқнома
 (рўйхат рақами: 1135, 07.05.2002 й.). 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling