Збекистон республикасининг жиноят кодекси
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш
244
4 -модда. Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, — уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса; г) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) одамлар ўлимига; б) ҳалокатга; в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод қилинади. (244 4 -модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046- сон — 2019 йил 4 ноябрдан кучга киради) 245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон- бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155 , 165- моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, — Олдинги таҳрирга қаранг. беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (245-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) Ўша ҳаракатлар: а) вояга етмаган шахсга нисбатан; б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса; в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (245-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling