Збекистон республикасининг жиноят кодекси
-модда. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
247-модда. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш
қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмаларини ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш — Олдинги таҳрирга қаранг. уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (247-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) Ўша ҳаракат: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёхуд мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан; г) талончилик; д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (247-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) Ўша ҳаракат: Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. а) босқинчилик йўли билан; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (247-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165- модда) LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошиси . Олдинги таҳрирга қаранг. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling