Збекистон республикасининг жиноят кодекси
-модда. Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
250-модда. Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан
фойдаланиш қоидаларини бузиш Портловчи, тез алангаланувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиротехника буюмларини сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (250-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Ўша қилмиш: а) одам ўлишига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (250-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори , «Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами: 1491, 08.07.2005 й.), «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобиль транспортида ташиш» қоидалари (рўйхат рақами: 1492, 08.07.2005 й.) ва «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш» қоидалари (рўйхат рақами: 1493, 08.07.2005 й.). Олдинги таҳрирга қаранг. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling