Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

255
2
-модда. Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари 
қувурларини яроқсиз ҳолатга келтириш
Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини, 
шунингдек технологик жиҳатдан улар билан боғлиқ бўлган объектларни, иншоотларни, алоқа, 
автоматика, сигнализация воситаларини қасддан бузиш, уларга шикаст етказиш ёки бошқа 
усул билан уларни фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш, агар ушбу ҳаракатлар 
уларнинг нормал ишлаши бузилишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача 
ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(255
2
-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша ҳаракатлар: 
а) такроран
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) магистраль қувурларга нисбатан содир этилган бўлса;
г) кўп миқдорда зарар етказилишига;
д) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки 
йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд 
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(255
2
-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша ҳаракатлар:
а) одам ўлишига;
б) жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(255
2
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли 
Қонунига
 
асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда) 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling