Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

254-модда. Радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Радиоактив материалларга қонунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни сақлаш, 
улардан фойдаланиш, уларни бировга ўтказиш, кўринишини ўзгартириш, сочиб юбориш ёки 
бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — 
(254-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 
апрелдаги ЎРҚ-405-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача 
озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(254-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша қилмиш: 
а) одам ўлишига; 
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — 
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик 
тўғрисида»ги 
Қонуни
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-
сонли қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини 
давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги 
низом
, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган 
«Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат 
қилиш тизимини ташкил этиш» 
қоидалари

Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.



Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling