Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet268/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

Радиоактив материаллар 
— қурилмада ёки буюм таркибида ҳар қандай физик 
ҳолатда ёинки бошқа кўринишда турган ион нурлари 
тарқатувчи манбалар, радиоактив моддалар ёки ядро 
материаллари. 
(саккизинчи бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли 
Қонунига 
асосан атама билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) 
Тамом бўлган жиноят 
— муайян жиноят таркибининг барча зарур аломатларини 
ўз ичига оладиган ижтимоий хавфли қилмиш. 
Тамом бўлмаган жиноят 
— шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ёки жиноят 
қилишдан ихтиёрий равишда қайтиш туфайли охирига 
етказилмай қолган жиноят. 
Фуқаролиги бўлмаган шахс 
— бирон-бир давлатнинг фуқароси юридик мақомига эга 
бўлмаган жисмоний шахс. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(саккизинчи бўлимнинг 28, 29, 30-хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 
августдаги 405-II-сонли 
Қонуни
 билан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 
9-сон, 165-модда) 
Хизмат сири 
— ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси 
манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, 
техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳаларига доир 
маълумотлар. 


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Хизматчи  
— 
давлат органида, тижорат, нотижорат 
ташкилотида меҳнат шартномаси ёки 
фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат 
фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор 
шахс аломатларига эга бўлмаган шахс.
(саккизинчи бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонунига 
асосан атама билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
Хўжалик юритувчи субъект 
— мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи 
фуқаролар. 
Чет эл валютаси 
— 1) тегишли чет эл давлатининг муомаласида бўлган ва 
қонуний тўлов воситаси ҳисобланган, шунингдек, 
муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин 
Ўзбекистон Республикасининг пул белгиси билан 
алмаштирилиши лозим бўлган банкнот тарзидаги чет эл 
пул белгиси; 
2) чет эл давлатларининг пул бирликларида ва халқаро 
ҳисоб-китоб бирликларидаги счётлар ва омонатлардаги 
маблағлар.
Чет эл фуқароси 
— бирон бир чет эл давлат фуқаросининг юридик 
мақомига эга бўлган шахс. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling