227-модда. Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш
(227-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни ушбу Кодекснинг 224-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт. Амалга оширилган ушлаб туриш тўғрисида ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарган ваколатли шахс дарҳол хабардор қилиниши лозим.
(227-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчи ҳақиқий ушланган пайтдан бошлаб ўтган вақт айбланувчини қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши ҳамда Жиноят кодексининг 62-моддасида белгиланганига мутаносиб равишда суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритилади.
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 7-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.
Do'stlaringiz bilan baham: |