Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
40513-модда. Жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш
Дастлабки эшитув вақтида ушбу Кодекснинг 392-моддасида назарда тутилган, жиноят иши келиб тушганидан кейин юзага келган асослар аниқланган тақдирда, судья ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. 40514-модда. Суд ажрими Судья дастлабки эшитувни ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: 1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида; 2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида; 3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида; 4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш ёки ажратиш ҳақида; 5) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида. Ажрим чиқарилган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай уни чиқарган суд томонидан ижро этилади. 40515-модда. Суд ажрими устидан шикоят бериш ва протест келтириш Судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят, хусусий протест берилиши мумкин. Хусусий шикоят, хусусий протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, суд уни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига йигирма тўрт соат ичида юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди мазкур материалларни келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай хусусий шикоят, хусусий протест билан бирга кўриб чиқиши керак. Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят, хусусий протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни, протестни эса — қаноатлантирмай қолдиришга; судьянинг ажримини ўзгартиришга; судьянинг ажримини бекор қилишга ва ишни моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборишга ҳақли. Жиноят иши ажримни чиқарган судга апелляция инстанцияси судининг ажрими чиқарилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай қайтарилиши керак. Биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган ҳолларда иш биринчи инстанция суди томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш босқичидан бошлаб умумий қоидаларга асосан кўриб чиқилади. (491-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон) Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling