Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
4055-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш муддатлари
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув судья томонидан жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан беш суткадан кечиктирмай бошланиши керак. Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув бошланган кундан эътиборан ўн суткадан ошмаслиги керак. 4056-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш тартиби Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади. Тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин юборилган бўлиши керак. Суд мажлисида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва давлат айбловчиси иштирок этиши шарт. Дастлабки эшитув айбланувчи йўқлигида унинг илтимосига кўра ёки башарти суд муҳокамасини ушбу Кодекс 410-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиш учун асослар мавжуд бўлса, тарафлардан бирининг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 410-моддаси. Ўз вақтида хабардор қилинган жабрланувчининг ва унинг вакилининг, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг ҳамда улар вакилларининг суд мажлисига келмаганлиги дастлабки эшитувни ўтказиш учун монелик қилмайди. Раислик қилувчи дастлабки эшитув бўйича суд мажлисини белгиланган вақтда очади. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, ҳимоячи, суд мажлисининг котиби эканлигини эълон қилади. Раислик қилувчи айбланувчининг шахсини аниқлайди. Кейин раислик қилувчи, агар жиноят иши бўйича иш юритишда иштирок этаётган бўлса, айбланувчининг қонуний вакилининг, жабрланувчининг, унинг вакилининг шахсини аниқлайди. Раислик қилувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг судьяни, давлат айбловчисини, суд мажлиси котибини ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Билдирилган рад қилишларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилади. Раислик қилувчи айбланувчидан, шунингдек суд мажлисига чақирилган шахслардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди. Дастлабки эшитувни ўтказиш раислик қилувчининг маърузаси билан бошланади, маърузадан кейин у суд мажлисида ҳозир бўлганларни эшитади. Сўнгра жиноят ишига доир материаллар текширилади. Агар бир тараф номақбул далилни чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома берган бўлса, судья бошқа тарафдан унда мазкур илтимосномага қарши эътирози бор-йўқлигини суриштиради. Эътирозлар мавжуд бўлмаган ва далилларни номақбул деб эътироф этиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья илтимосномани қаноатлантиради. Тарафларнинг қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномалари, агар ушбу далиллар иш учун аҳамиятли бўлса, қаноатлантирилиши керак. Шундан сўнг давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг дастлабки эшитувда ҳал этилаётган масалалар юзасидан фикри эшитилади. Давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг фикрини эшитгач, раислик қилувчи ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради, ушбу ажрим суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши керак. Дастлабки эшитув натижалари бўйича судья ушбу Кодекснинг 40514-моддасида назарда тутилган ажримлардан бирини чиқаради. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 40514-моддаси. Дастлабки эшитув жараёнида суд мажлиси котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича баённома юритади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 426-моддаси. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling