Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
4975-модда. Апелляция шикояти ёки протести бериш муддатини тиклаш тартиби
Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Зарур ҳолларда, бу масала илтимоснома берган шахснинг иштирокида ҳал қилинади. Суднинг ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция инстанцияси судига хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин бўлиб, у мазкур ажримни бекор қилишга, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ва апелляция шикояти (протести) бўйича ишни кўришга ёхуд ишни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекс 4976-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларни бажариш учун юборишга ҳақли. 4976-модда. Апелляция шикояти, протести берилганлиги тўғрисида хабар бериш Ҳукм чиқарган суд апелляция шикояти, протести берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилини, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини агар шикоят, протест уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, хабардор қилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхалари ёхуд ҳукм чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга шикоят, протест юзасидан ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи уларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Шикоят, протест устидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади. Тарафлар апелляция шикоятига, протестига доир эътироз билан бирга алоҳида ҳолда янги материалларни тақдим этишга ёхуд уларни талаб қилиб олиш ва текшириш, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling