527-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича суд ажрими
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, суд қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни янгитдан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судига юбориш тўғрисида;
2) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида назарда тутилган ҳоллар аниқланганда прокурорга юбориш тўғрисида;
3) агар янги тергов ишини юритишга ёки жиноят ишини судда кўришга зарурат бўлмаса, суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида;
4) янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлашни рад этиш тўғрисида.
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича чиқарилган суд ажримининг кўчирма нусхаси прокурорга ва аризачига юборилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси бошқа манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосига кўра юборилади.
5271-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли қайта бошланган жиноят иши бўйича иш юритиш
Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритиш қайтадан бошланганлиги муносабати билан суд қарорлари бекор қилинганидан кейин жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси умумий тартибда амалга оширилади.
(522 — 527-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан 522 — 5271-моддалар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.12.00 Ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро қилиш]
ЎН ИККИНЧИ БЎЛИМ
ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |