Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


Download 3.78 Mb.
bet104/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

18711-модда. Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
текширилаётган субъектнинг ҳудудини ва биноларини текшириш, унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш;
тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни талаб қилиб олиш;
текширилаётган субъектнинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахсларидан, моддий жавобгар ходимларидан ҳамда бошқа ходимларидан тушунтиришлар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликнинг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;
(18711-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектив асослар мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга илтимоснома киритиш;
(18711-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодексда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳаракатларни бажариш.
(18711-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ва вакиллари томонидан ижро этилиши шарт.
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида:
хизмат гувоҳномасини, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани тақдим этиши;
тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топшириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
текширилаётган субъектлар фаолиятининг амалга оширилишига тўсиқларни юзага келтирмаслиги ва фаолиятининг тўхтатиб қўйилишига йўл қўймаслиги, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
(18711-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик хизмат вакилларининг ва (ёки) жалб этилган адвокатларнинг тафтишнинг исталган босқичида иштирок этишга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар ҳақида текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсини ёки вакилини хабардор қилиши;
(18711-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда тўлдириши;
(18711-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши, унинг бир нусхасини текширилаётган субъектда тафтиш тугалланган куни қолдириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини кўриши шарт.
(18711-модда учинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1922-моддаси.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling