25-боб. НАРСА ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ АШЁВИЙ ВА ЁЗМА ДАЛИЛ СИФАТИДА ИШГА ҚЎШИБ ҚЎЙИШ
203-модда. Ашёвий далиллар
[СПиТ:
1.Жиноят процесси / Ашёвий далиллар]
Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки фойдаланишга яроқлилигини, қўлдан-қўлга ўтганлиги ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган физикавий аломатлар ёки белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса ашёвий далил ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 17-сонли «Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» қарорининг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2031-модда. Жиноят қуроли
Ашёвий далил деб эътироф этилган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, шунингдек жиноий мақсадларга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган мол-мулк жиноят қуролидир.
(2031-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
204-модда. Ёзма далиллар
[СПиТ:
1.Жиноят процесси / Ёзма далиллар]
Мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан сўз, рақам, чизма ёки бошқа шаклда ёзилган ва иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, бериш учун мўлжалланган ҳужжат ёки бошқа ёзувлар ёзма далил ҳисобланади.
Тергов ҳаракатининг баённомаси, суд мажлисининг баённомаси ва уларнинг иловалари ҳам ёзма далил ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 203-моддасида кўрсатилган аломатлари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |