Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Ашёвий ва ёзма далилларни олиш усуллари


Download 3.78 Mb.
bet111/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

205-модда. Ашёвий ва ёзма далилларни олиш усуллари
Ашёвий ва ёзма далил сифатида фойдаланиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва бошқа ёзувлар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш жараёнида олиниши мумкин ёхуд улар ушбу Кодекснинг 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиниши мумкин.
206-модда. Ашёвий далилларни кўздан кечириш
Бошқа шахслардан топилган, олиб қўйилган ёки қабул қилиб олинган нарсалар ушбу Кодекснинг 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида кўрсатилган қоидаларга асосан дарҳол кўздан кечирилади.
Кўздан кечиришда нарсанинг ишга тааллуқлилиги ҳақида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек уни бошқа нарсалардан фарқловчи белгилар аниқланиши лозим.
Кўздан кечириш жараёни ва унинг натижалари нарса олинган пайтда ўтказилаётган тергов ҳаракати баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
207-модда. Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш
Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарор ёки ажримда ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи ҳам ҳал қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқнома» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2174).

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling