Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши


Download 3.78 Mb.
bet215/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

393-модда. Жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши
Жиноят иши тўла, холисона ва ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида ишни бир суддан бошқа судга юқори суд раиси қарори билан ўтказиш мумкин.
Ишни бошқа вилоятдаги ёки Қорақалпоғистон Республикасидаги судга ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси томонидан ҳал этилади.
Башарти судья жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида иш мазкур суднинг судловига тегишли эмаслигини аниқласа, ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ишнинг ўтказилишига фақат иш суд мажлисида кўрила бошлангунга қадар йўл қўйилади.
Иш шу даражадаги бошқа суднинг судловига тегишли экани суд мажлисида маълум бўлиб қолса, ишнинг ҳолатларини тўла текширишга зарар етказмайдиган бўлса, суд ишни кўришни давом эттираверади, акс ҳолда суд ишни судловга тегишлилигига кўра бошқа судга юбориб, бу ҳақда ажрим чиқаради.
Суд ўз мажлисида ишнинг юқори суд ёки ҳарбий суд судловига тегишлилигини аниқлагач, уни тегишли судга юбориб, бу хусусда ажрим чиқаради.
Юқори суднинг суд мажлисида кўрила бошланган ишни қуйи судга юборишга йўл қўйилмайди.
394-модда. Судловга тегишлилик хусусида тортишувга йўл қўйилмаслиги
Судловга тегишлилик хусусида судлар ўртасида баҳс бўлишига йўл қўйилмайди. Ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда бир суддан бошқа судга юборилган жиноят иши албатта кўриб чиқиш учун қабул қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 393-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ СУДДА КЎРИШ УЧУН ТАЙЁРЛАШ
(49-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
395-модда. Келиб тушган жиноят иши бўйича судьянинг ҳаракатлари
Судья жиноят ишини айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида;
2) ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида;
3) дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларга доир ажрим судья томонидан иш судга келиб тушган пайтдан эътиборан етти суткадан кечиктирмай қабул қилинади. Бу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши мумкин.
(395-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling