396-модда. Судга келиб тушган жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар
Судья ушбу Кодекс 395-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этишда жиноят иши бўйича ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни аниқлаши керак:
1) иш мазкур суднинг судловига тегишлими;
2) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими;
3) суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг талабларига риоя қилинганми;
4) айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганми;
5) жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш чоралари кўрилганми;
6) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг талабларига мувофиқ тузилганми;
7) дастлабки эшитув ўтказиш учун асослар борми.
(396-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
397-модда. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ажрим
(397-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримда:
(397-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(397-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, Жиноят кодексининг унга нисбатан эълон қилинган айбга доир моддаси;
4) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги хулоса;
5) судланувчиларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) суд муҳокамасида давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг иштироки;
7) ишнинг очиқ ёки ёпиқ суд мажлисида кўрилиши;
8) суд муҳокамасининг жойи ва вақти кўрсатилиши лозим.
(397-модданинг 6 ва 7-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан 6, 7 ва 8-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |