Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


Download 3.78 Mb.
bet277/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

50911-модда. Ишни кассация инстанцияси судида қўшимча тарзда кўриш
Агар айрим маҳкумларга тааллуқли кассация шикояти ёки протести бирор сабабга кўра кассация инстанцияси судига бошқа маҳкумларга тааллуқли жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса, шунингдек, агар маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг кассация шикояти, ушбу маҳкумга тааллуқли иш жиноят процессининг бошқа иштирокчисининг кассация шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди бундай шикоятни ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт.
Агар ишни қўшимча кўриш чоғида кассация инстанцияси суди томонидан чиқарилган ажрим илгари чиқарилган ажримга зид бўлса, иш кассация инстанцияси судида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун кассация инстанцияси суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига юборилади.
50912-модда. Ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш
Кассация инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг ушбу Кодекснинг 49719-моддасида назарда тутилган асосларга кўра киритган кассация протести бўйича кассация тартибида такроран кўради.
Жиноят ишини кассация инстанцияси судида такроран кўриш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг илгари мазкур ишни кўришда иштирок этмаган беш нафар судьясидан иборат таркибда, ушбу бобда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Кассация инстанцияси суди ишни такроран кўриб чиқишда:
1) кассация инстанцияси судининг ажримини бекор қилишга ёки ўзгартиришга;
2) биринчи, апелляция инстанциялари судининг ҳукмини, ажримини ўз кучида қолдиришга ёки ўзгартиришга;
3) апелляция инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини бекор қилишга ва ишни апелляция тартибида янгидан кўриш учун юборишга;
4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилишга ва ишни тугатишга ҳақлидир.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling