Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


Download 3.78 Mb.
bet276/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

50910-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими
Кассация инстанцияси судининг ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой;
(50910-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;
3) кассация шикоятини ёки протестини берган шахс;
4) биринчи инстанция, апелляция инстанцияси судининг шикоят ёки протест берилган ҳукмининг, ажримининг қарор қисми мазмуни;
5) шикоятнинг, протестнинг, кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри;
6) шикоят, протест бўйича кассация инстанцияси судининг қарори.
Шикоят, протест қаноатлантирилмай қолдирилганда кассация инстанцияси судининг ажримида ҳукм қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи, апелляция инстанцияси судининг ажрими қонуний ва асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест эса қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, кассация инстанцияси судининг ажримида қонуннинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қарорнинг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.
Кассация инстанцияси судининг ажрими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда бўлган судья ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир.
Кассация инстанцияси судининг ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.
Кассация инстанцияси судининг ажрими ушбу Кодекс 49731-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида белгиланган тартибда ижро этилади.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling