58-боб. ҲУКМЛАРНИ ВА АЖРИМЛАРНИ ИЖРО ЭТТИРИШ
(58-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
528-модда. Ҳукмнинг қонуний кучга кириши ва уни ижро эттириш
Агар биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар шикоят бермаган бўлса, ушбу ҳукм унинг устидан апелляция тартибида шикоят ва протест бериш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Апелляция шикояти ёки протест берилган тақдирда ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, иш юқори суд томонидан кўриб чиқилган кунда қонуний кучга киради.
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Маҳкумлар икки ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, агар улардан лоақал биттасига тааллуқли ҳукм устидан шикоят ёки протест берилган бўлса, апелляция инстанцияси суди ишни кўриб чиққунига қадар маҳкумларнинг ҳаммасига нисбатан ҳукм қонуний кучга кирмай туради.
Ҳукм қонуний кучга кирган ёки жиноят иши апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч сутка ичида ҳукм биринчи инстанция суди томонидан ижро эттирилади. Иш фақат биринчи инстанция судига юборилиши лозим ва прокурорга ёки бошқа судга юборилиши мумкин эмас.
(528-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
529-модда. Суд мажлиси залида қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этиш
Суд ҳукмни эълон қилгач суд мажлиси залида қуйидагиларни қамоқдан ёки уй қамоғидан дарҳол озод қилади:
1) оқланган шахсни;
2) жазо тайинланмаган маҳкумни;
3) жазодан озод этилган маҳкумни;
4) ушлаб туриш ёки эҳтиёт чорасини қўллаш оқибатида қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақтдан ёхуд кассация ёки назорат тартибида бекор қилинган ҳукмга биноан шу иш бўйича жазони ўтаган вақтдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки озодлиги чекланган маҳкумни;
5) шартли равишда озодликдан маҳрум этилган маҳкумни;
6) озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум этилган шахсни.
(529-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |