Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
-модда. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш тартиби
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
534-модда. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. Маҳкум жазони ўтаётган вақтида жазони ўташга монелик қиладиган руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган ёки бошқа оғир касалликка дучор бўлган тақдирда судья жазонинг ижро қилинишига мутасадди органнинг тақдимномасига биноан, махсус тиббий комиссиянинг хулосасига асосан маҳкумни ўталмай қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир. (534-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилишда судья унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлашга ёхуд уни соғлиқни сақлаш органлари ёки қариндошлари васийлигига беришга ҳақлидир. (534-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон) Бундай шахслар соғайган тақдирда, башарти бу ҳол жазонинг ижро этиш муддати тугашига қадар содир бўлса, суд тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Олдинги таҳрирга қаранг. Руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахслардан ташқари, оғир касалликка дучор бўлган шахсларни ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласини ҳал этишда судья содир этилган жиноятнинг оғирлигини, маҳкумнинг шахсини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади. (534-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон) Маҳкумни ўталмай қолган жазодан касаллиги туфайли озод қилганда судья уни фақат асосий жазодан эмас, балки қўшимча жазо чорасидан ҳам озод қилишга ҳақли, бу ажримда кўрсатилиши лозим. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 165-моддаси, «Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидалари» (рўйхат рақами 1854, 09.09.2008 й.). Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling