Республика давлатнинг, халқнинг
олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа
давлатлараро
тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.
ИККИНЧИ БЎЛИМ. ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ
ВА БУРЧЛАРИ
V боб. Умумий қоидалар
18-модда.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга
бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди,
шахси ва
ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат
принципларига мос бўлиши шарт.
19-модда.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва
бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда
мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва
эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум
этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
20-модда.
Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
давлат
ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари
шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: