Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

258-модда. Ижодий таътиллар
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга қўшиб олиб
бораётган шахсларга докторлик диссертациясини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-
услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими
сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади.
(258-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-
сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ижодий таътилларни бериш тартиби ва уларнинг муддатлари қонунчилик билан
белгилаб қўйилади.
(258-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ижодий таътиллар бериш тартиби» (
7-илова
).
XV БОБ. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
259-модда. Якка меҳнат низоларининг тарафлари ва мазмуни
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Якка меҳнат низолари — бу иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган
меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. Бундай
ҳолларда низонинг ходим манфаатини ифода этувчи тарафи бўлиб ходимларнинг вакиллик
органи иштирок этиши мумкин.


(259-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
21 
ва 
22-моддалари 
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Касаба
уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 
35-моддаси
.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling