Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

286-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида
тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади (
233-модда
).
 LexUZ шарҳи
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
низомнинг 

ва 
5-параграфлари
 (рўйхат № 1136, 14.05.2002 й.).
287-модда. Бола туғилганда бериладиган нафақа
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланади. Ҳар бир туғилган бола учун
бериладиган нафақанинг миқдори ва уни тўлаш тартиби қонунчилик билан белгилаб
қўйилади.
(287-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби
тўғрисида»ги низомнинг 
6 параграфи
 (рўйхат рақами 1136, 14.05.2002 й.).
288-модда. Дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Суғурта қилинган ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этганда қонунчиликда белгилаб
қўйиладиган миқдор ва тартибда дафн этиш маросими учун нафақа тўланади.
(288-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби
тўғрисида»ги низомнинг
 8 параграфи 
(рўйхат рақами 1136, 14.05.2002 й.).
3-§. ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ
289-модда. Ёшга доир пенсия
Ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда: эркаклар —
олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган
тақдирда, аёллар — эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам
бўлмаган тақдирда тайинланади.
 LexUZ шарҳи


Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги
Қонунининг 
7
 ва 
8-моддалари
.
Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда,
тегишли ҳолларда эса, — меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги
Қонунининг 
9 — 14-моддалари
.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling