Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

66-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг
миқдорини камайтириш
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ишсиз шахс ишга жойлашганда;
ишсиз шахс мақбул ишга доир иккита таклифни рад этганда;
ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер
участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олганда;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
ишсиз шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармасининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
микрокредитлар олинганда;
(66-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21
апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон)
ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини
амалга оширганда;
ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.


ишсиз шахс қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия
туридан қатъи назар);
(66-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21
апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
289 — 294-моддалари
ва Ўзбекистон Республикасининг
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 
Қонуни
.
ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари
тарзидаги жазога ҳукм қилинганда;
ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган
ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда;
ишсиз шахс вафот этганда.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й.,
03/20/642/1396-сон — 2021 йил 21 январдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 
55-моддаси
.
Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади:
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган
бўлса, — стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш
даврида;
(66-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29
августдаги 681-I-сон 
Қонуни
 таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш
курсини ўтаётган бўлса, — бундай муассасада бўлган даврида;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, — бундай
ишларда иштирок этган даврида.
(66-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон
Қонунига 
мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон,
20-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 
56-моддаси
.
Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига
келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки
нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 
55-56-моддалари
.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
(66-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон
Қонунига 
мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling