Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

63-модда. Мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Агар:
иш яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш
жиҳатдан қулай бўлмаса. Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлиги (йўл
қўйилиши мумкин бўлган узоқлиги) мазкур жойдаги жамоат транспорти тармоғининг
ривожланганлиги ҳисобга олинган ҳолда ҳудудий меҳнат органлари томонидан
белгиланади;
(63-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 сентябрдаги
ЎРҚ-638-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й.,
03/20/638/1333-сон)
таклиф этилган ишни рад этиш ишсиз шахснинг соғлиғи ҳолатига, унинг ёшига ва
бошқа узрли сабабларга кўра мавжуд монеликларга асосланган бўлса, бундай иш мақбул
келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 33-моддасининг
учинчи қисми
.
(63-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли 
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
64-модда. Моддий мадад беришга оид кафолатлар
Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан
ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб
эътироф этилган шахсларга:
ишсизлик нафақаси тўлаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
65

66-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги
тўғрисида»ги Қонунининг 
49

51

53-моддалари
.
қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда
шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 
62
ва 
73-
моддалари 
.
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 
12-боби,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори билан
тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги 
низом
.
Меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинган тақдирда ходимларга
моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилади (
67-модда
).
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 
49-моддаси

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling