Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари
V БОБ. ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ
57-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи Олдинги таҳрирга қаранг. Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир. Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслик жавобгарликка тортиш учун асос бўлолмайди. (57-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683- сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир. (57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-501- сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси . 58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари Давлат: иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини; ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни; мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни; ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт- шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни; янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни; Олдинги таҳрирга қаранг. бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонунчиликка мувофиқ компенсация тўлашни; (58-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди. Олдинги таҳрирга қаранг. Иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шартлари ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади. (58-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683- сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддаси . Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling