Неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб
қилинган
харажатларга, ходим ишлаган давр ва бошқа ҳолатларга боғлиқ
тарзда тафовут
қилиши мумкин.
Ходим тўлайдиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган неустойка миқдоридан
ошиб кетиши мумкин эмас.
Агар меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 99-моддаси
бешинчи қисмида
назарда
тутилган ҳолларда ходим ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, у неустойка тўлашдан озод
этилади.
Тарафлардан бири неустойка тўлашдан бош тортса, уни ундириш суд тартибида амалга
оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг
2-кичик
бўлими
(«Даъво ишларини юритиш»), Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш
шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг
намунавий
қоидалари
(рўйхат рақами: 746, 14.06.1999 й.) 2.41-банди.
Do'stlaringiz bilan baham: