Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

117-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш
вақтининг қисқартирилган муддати
Иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати
меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа
зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгиланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян
муддати тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, агар
улар тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, меҳнат шароитларига баҳо
беришнинг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган
услубияти асосида белгиланади.
(117-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й.,
03/18/456/0512-сон)
 LexUZ шарҳи


Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (янги
таҳрири) 
14-моддаси
.
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш
вақтининг муддати чегараси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли
қарори билан тасдиқланган Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар
учун иш вақтининг чекланган муддати 
(8-илова).
118-модда. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар учун иш вақтининг

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling